Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

АПЛ: 9-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 9-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик. Масалан, “Манчестер Сити” ўз уйида яна очко йўқотди. Конте ва Моуриньо тўқнашувида манчестерликлар шарманда бўлди.

Шунингдек, бу турда 0:0 ҳисоби кўп қайд этилди. Пешқадамлар сони ҳам ортди. Энди кучли бешликдаги жамоаларни фақатгина 1 очко ажратиб турибди. Бу ҳали бошланиши, АПЛнинг бу йилги мавсуми шундай бўлишини кўпчилик кутганди.

“Тоттенхэм” сафарда очко йўқотди

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси сафарда “Борнмут” меҳмони бўлди ва қаттиқ қаршиликка дуч келди. Лондонликлар ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб туришганига қарамай, борнмутликлар ҳам бўш келишмади. Натижада ўйинда ҳисоб очилмади.

22 октябрь. Борнмут. "Виталити Стэдиум" стадиони. 11201 томошабин. 
Бош ҳакам: Крейг Поусон (Лондон).
“Борнмут” – “Тоттенхэм” - 0:0

“Арсенал” ҳам гол уролмади

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўз уйида “Мидлсбро”ни қабул қилди ва дарвозаларга гол урилмади. “Тўпчилар” рақиб дарвозасини ҳар қанча “ўққа тутмасин”, “Мидлсбро” футболчилари ҳам бўш келмади.

22 октябрь. Лондон. "Эмирейтс" стадиони. 59962 томошабин. 
Бош ҳакам: Майк Дин (Хесволл).
“Арсенал” – “Мидлсбро” - 0:0

“Лестер” ғалаба қозонди

“Лестер” жамоаси ўз уйида “Кристал Пэлас” устидан ишончли ғалабага эришди. Айтиш керакки, амалдаги чемпионлар мусобақани ёмон бошлаган эди, энди секин-аста ўзларига келиши керак. Ахир бу мавсумда чемпионлик учун кураш аёвсиз кечади.

22 октябрь. Лестер. "Кинг Пауэр" стадиони. 31969 томошабин. 
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Лестер” – “Кристал Пэлас” - 3:1
Голлар:
 Муса, 42 (1:0). Оказаки, 63 (2:0). Фухс, 80 (3:0). Кабай, 85 (3:1).

“Ливерпуль” кучли учликка кирди

“Ливерпуль” жамоаси ўз уйида “Вест Бромвич” клубини қабул қилди ва ғалаба қозонди. Лекин бу ғалабага осонликча эришилмади. Тўғри, мерсисайдликлар ташаббусни сақлаб туришди, аммо ўйин охирларида меҳмонлар кучли ўйин кўрсатишди ва ҳисобни қисқартиришди. Сал қолса, очко тортиб олиши ҳам мумкин эди.

22 октябрь. Ливерпуль. "Энфилд" стадиони. 53218 томошабин. 
Бош ҳакам: Нил Сварбрик (Ланкашир).
“Ливерпуль” – “Вест Бромвич” - 2:1
Голлар:
Мане, 20 (1:0). Коутиньо, 35 (2:0). Маколи, 81 (2:1).

“Саутгемптон” очколи бўлди

“Саутгемптон” жамоаси сафарда “Манчестер Сити” меҳмони бўлди ва ишончли тарзда “шаҳарликлар”дан 1 очко тортиб олди. Аслида ҳар икки жамоа ҳам ғалабага ҳақли равишда ҳаракат қилди. Аммо Браво ва ҳимоячиларнинг бир-бирига тўп узатиши Гвардиола шогирдларига қимматга тушди.

23 октябрь. Манчестер. "Иттиход" стадиони. 53731 томошабин. 
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Манчестер Сити” – “Саутгемптон” - 1:1
Голлар:
Редмонд, 27 (0:1). Ихеаначо, 55 (1:1).

“Челси” Моуриньони шарманда қилди

Турнинг яна бир марказий учрашувида “Челси” ўз уйида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди. Айтиш мумкинки, Конте шогирдлари “МЮ”нинг ҳимоясини пароканда қилиб, уларга ўйин бермади. Ҳисоб эса йирик кўринишга келди.

23 октябрь. Лондон. "Стэмфорд Бриж" стадиони. 41424 томошабин. 
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Челси” – “Манчестер Юнайтед” - 4:0
Голлар:
Педро, 1 (1:0). Кэхилл, 21 (2:0). Азар, 62 (3:0). Канте, 70 (4:0).

Қолган-қутганлар

22 октябрь. Бернли. "Терф Мур" стадиони. 21416 томошабин. 
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Бернли” – “Эвертон” - 2:1
Голлар:
Воукс, 39 (1:0). Боласи, 58 (1:1). Эрфилд, 90+2 (2:1).

22 октябрь. Лондон. "Болейн Граунд" стадиони. 56985 томошабин. 
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Вест Хэм” – “Сандерленд” - 1:0
Гол:
Рид, 90+5 (1:0).

22 октябрь. Суонси. "Либерти" стадиони. 20694 томошабин. 
Бош ҳакам: Пол Тирни (Ланкашир).
“Суонси” – “Уотфорд” - 0:0

22 октябрь. Кингстон-апон-Халл. "Кей Си" стадиони. 18522 томошабин. 
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир).
“Халл Сити” – “Сток Сити” - 0:2
Голлар:
Шақири, 26 (0:1). Шақири, 50 (0:2).

Тур жазолари

9-турда ҳакамлар томонидан футболчиларига 39та сариқ карточка кўрсатилди.

9-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчи
Жердан Шақири – 2та (“Сток Сити”)

Энг тезкор гол
Педро Родригес – 1-дақиқа (“Челси” – “Манчестер Юнайтед”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Роберт Мэдли – 7та (“Вест Хэм” – “Сандерленд”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Майкл Оливер – 0 (“Лестер” – “Кристла Пэлас”)

Энг кўп томошабин
“Эмирейтс” стадиони — 59962 томошабин

Энг кам томошабин
“Виталити Стэдиум” стадиони — 11201 томошабин

Голурарлар

7та
Диего Коста (“Челси”)

6та
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)

5та
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)
Тео Уолкотт (“Арсенал”)

Автоголурарлар

Александар Коларов (“Манчестер Сити”), Мартен Стекеленбург (“Эвертон”), Бенжамин Ми (“Бернли”), Петр Чех (“Арсенал”), Патрик Макнейр (“Сандерленд”).

alt
9-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Петр Чех (“Арсенал”) - Сесар Аспиликуэта (“Челси”, 2), Гэри Кэхилл (“Челси”), Уинстон Рид (“Вест Хэм”), Кристиан Фухс (“Лестер”, 2) - Жердан Шақири (“Сток Сити”), Нголо Канте (“Челси”), Ориоль Ромеу (“Саутгемптон”), Адама Траоре (“Мидлсбро”), Эден Азар (“Челси”, 3) - Педро Родригес (“Челси”).

9-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)
alt
9-турнинг энг яхши футболчиси “Челси” ҳужумчиси Педро Родригес бўлди. Жуда муҳим учрашувда бу футболчи чиройли ва фойдали ўйин намойиш этди.

10-тур ўйинлари

29 октябрь, шанба
“Сандерленд” – “Арсенал”, соат 16:30  
“Тоттенхэм” – “Лестер”, соат 19:00  
“Уотфорд” – “Халл Сити”, соат 19:00  
“Вест Бромвич” – “Манчестер Сити”, соат 19:00  
“Манчестер Юнайтед” – “Бернли”, соат 19:00  
“Мидлсбро” – “Борнмут”, соат 19:00  
“Кристал Пэлас” – “Ливерпуль”, соат 21:30  

30 октябрь, якшанба
“Эвертон” – “Вест Хэм”, соат 18:30  
“Саутгемптон” – “Челси”, соат 21:00  

1 ноябрь, сешанба
“Сток Сити” – “Суонси”, соат 01:00

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 21:08, 25.10.2016.
Ўқилди: 4490 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.