Қозоғистонда мамлакат чемпионатининг 25-тур ўйинлари ўтказилди.
«Оқжетпес» билан 0-0 ҳисобида дуранг ўйнаган «Астана» 1 тур қолганда муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. «Қайрат» клуби кетма-кет иккинчи марта кумуш медаллар соҳиби бўлди.
Ҳамюртимиз Александр Гейнрих тўп сурадиган «Ордабаси» клуби айни пайтда 5-ўринда бормоқда. Сўнгги тур олдидан Шимкентликларни 3-ўриндан бор йўғи 3 очко ажратиб турибди.