“Бунёдкор” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан иштирок этди.
- Баҳс биз учун қийин ўтди. Ҳар иккинчи кундан учинчисига ўтаётганида ўйин ўтказиш осон эмас. Айниқса, битта таркиб билан. Бугун ғалаба қозондик ва натижадан хурсандман. Ғалаба учун йигитларга раҳмат айтаман. Мавсум охирлари... жамоа чарчаб қолган, кўпчилик жароҳатланган. Мана бугун ҳам деярли ярим таркиб укол билан ўйнади. Гадоевнинг таркибга кира олмаётганининг алоҳида сабаблари йўқ. Шунчаки бугун тактикадан келиб чиқиб, Шоҳрух захиража қолди. Гадоев ҳужумда жуда яхши, фаол ўйнайди. Аммо тўп учун курашларда, ҳимояга қайтиб ўйнашда ундай эмас. Шу боис унинг хизматидан бугун фойдаланмадим. Ёшлар жамоамиз кеча муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиришди. Кейинги учрашувимизга албатта ёшлар жамоасидан футболчилар танлаб олиб, асосий жамоада ўйнатамиз. Эртага "Локомотив" - "Насаф" ўйини? Менга қолса бу тўқнашувда жамоалар жанговор дуранг қайд этишгани маъқул, - дейди Сергей Лушчан.