Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

АПЛнинг энг кучли дарвозабонлари

Баҳо:
+ | -

Англия Премер-лигасида кўплаб кучли дарвозабонлар тўп суришмоқда. Қуйида чемпионатнинг энг кучли дарвозабонлари борасида маълумотлар бериб борамиз.

Петр Чех, "Арсенал"

Англиядаги фаолиятини "Челси" бошлаган ва узоқ йиллар давомида шу клубда тўп суриб келган Чех чиндан ҳам энг тажрибали дарвозабон экани ҳеч кимга сир эмас. У "Челси"да доимо асосий дарвозабон бўлиб келган. Жозе Моуринонинг навбатдаги қайтиши эса Петрхнинг захирада қолиб кетишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, у "Арсенал"га ўтиб хато қилгани йўқ. "Тўпчилар"да ҳам асосий ролни айнан Чех амалга ошириб келмоқда.

Давид де Хеа, "Манчестер Юнайтед"

Испаниялик дарвозабон "Атлетико"да ажойиб тажрибани тўплаган ҳолда АПЛга келди. У "Манчестер Юнайтед"нинг бугунги кундаги асосий дарвозабони. У майдонда ажойиб сейвларни амалга оширади. Унинг устунлик томонни ўйин давомида ўзи учун келаётган ҳар қандай тўпни аввалдан ҳис қила олади. Шу жиҳати билан у Моуринонинг ишончига кирди.

Тибо Куртуа, "Челси"

Бу дарвозабон ҳам ёш бўлишига қарамай, "Атлетико"да ҳам "Челси"да ҳам асосий ўринга чиқиб олди. Испания футболи уни янада юксалтирди. У бироз вақт жароҳати сабаб ўйнай олмаган вақтида "Челси" устозлари Асмир Беговичнинг хизматидан фойдаланиб келаётганди. Куртуанинг қайтиши эса Беговични захирага михлади. Айни пайтда у клубнинг асосий дарвозабони эканини ҳар ўйинда кўрсатиб келмоқда.

Клаудио Браво, "Манчестер Сити"

Браво "Барселона"да ажойиб ўйинлар намойиш қилаётганди. Негадир, "шаҳариклар"га ўтганидан кейин унинг ўйинида пасайиш кузатила бошлади. Клаудио кутилмаган голларни киритиб юбормоқда. Гвардиола дарвозабон танлашда хато қилганини сезиб турганига қарамай, буни тан олгиси келмаяпти. Жо Харт кетганидан бери Браво нурсиз ўйин кўрсатаётгани йўқ.

Уго Лорис, "Тоттенҳем"

Францийа терма жамоаси ва "Тоттенҳем" сардори вазифасини бажариб келадиган Уго Лорис ҳам айни вақтда АПЛнинг энг кучли дарвозабони ҳисобланади. У Премер-лигада "қуруқ" ўйин кўрсатиш борасида кўпчиликдан устунлигини аллақачон исботлаб бўлган. Лориснинг устунлик томони, майдонда жуда совуққон ҳаракат қилади. Ҳар қандай кучли ҳужумчининг гол уриши учун имконият бермайди

Манба: today.uz
Киритилди: 09:48, 29.10.2016.
Ўқилди: 6111 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.