Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Навбаҳор": "Қизилқум"га кучимиз етмади

Баҳо:
+ | -

Cўнгги турларда ғалаба нималигини билмай келаётган жамоамиз Намангандаги охирги учрашувда қандай қилиб бўлмасин уч очкони қўлга киритиши талаб қилинарди.

Тайёргарлик ҳам шундан келиб чиққан ҳолда кўрилганди. Футболчиларимиз биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилиб, гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишсада, вазиятларни голга айлантира олишмади. Танаффусдан кейин эса жамоамизни “Қизилқум”га кучи етмади ва қаторасига учинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлими давомида дарвозалар олдидаги хавфли вазиятлар сони у қадар кўп бўлмади. Меҳмонлар асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумлар учун пайт пойлашгани боис футболчиларимизда кўпроқ ҳужум уюштириш имкони юзага келди. Тезкор ҳужумчимиз Абдумалик Абдуллаев икки бор жарима майдончасига ёриб киришга эришган бўлсада, якуний зарбаларни йўллашда хатоликка йўл қўйиб, гол уриш имкониятини йўққа чиқарди.

Бундан ташқари Алишер Маҳмудов ва Дилшод Жабборовлар томонидан амалга оширилган жарима зарбаларидан ҳам наф чиқмади. Меҳмонлар 13-дақиқада ҳисобни очиш учун яхшигина имкониятга эга бўлишди. Жасур Ҳасановнинг чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпини Неманья Йованович деярли бўш дарвозага йўллаши мумкин эди. Парванов ушбу ҳолатда маҳоратини намойиш этиб голга имкон бермади.

30-дақиқада эса Акрам Баҳриддинов Ислом Исоқжоновга гол учун яхшигина имконият яратиб берганди. Исоқжоновнинг 12 метрлардан тепган тўпини Эркин Жабборов майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди. Бўлим якунланиши арафасида эса Парванов Илҳом Юнусовнинг бурчакдан тўппа-тўғри дарвозага йўллаган тўпини қайтариб қолди.
Иккинчи бўлим биринчисидан фарқ қилди.

Танаффусга қадар футболчиларимизга ҳужумлар ташкил этиш учун имконият яратиб, қарши ҳужум учун имконият қидирган “Қизилқум” футболчилари умуман бошқача тактикада тўп суришди. Бу ҳол тез орада ҳисобни очилишига олиб келди. Илҳом Юнусов чап қанотдан бошланган ҳужумни самарали тарзда якунлаб, Парванов дарвозасини нишонга олди. Футболчиларимиз вазиятни ўзгартириш мақсадида ташаббусни қўлга олишга уриниб кўришди.

Бир сафар Аъзам Алиевнинг 27 метрлардан тепган тўпини Жабборов майдон ташқарисига чиқариб юборган бўлса қолган ҳужумларни муваффақиятли якунлашда вакилларимизга аниқлик етишмади. 62-дақиқада эса Воҳид Шодиев ўзини кўрсатди. Жарима майдончасига яқин жойда тўпни ўзига ўнглаб олган ҳужумчи Парванов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва иккинчи гол муаллифига айланди.

Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган “Қизилқум” футболчилари учрашувнинг қолган вақти давомида анча хотиржам тарзда тўп суриб, ҳимояда ҳам бехато ўйин кўрсатишди. Футболчиларимиз ҳисобни қисқартириш учун ҳарчанд уринмасинлар ҳаракатлардан ҳеч қандай самара чиқара олишмади.

Бу сафар ҳам мағлубиятга учраган жамоамиз олий лигада қолиш борасидаги имкониятини янада пасайтириб юборди.

“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 0:2 (0:0).

29 октябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Раҳимов.
Назоратчи – А.Абдуллаев.
ПФЛ вакили – А.Фролов.
“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов (27. Мурод Тўйчибоев, 78), 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдедаев, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 28. Исломбек Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов (51. Азизбек Мамазайитов, 69), 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов (48. Азизбек Турғунбоев, 54).
“Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов, 5. Гиорги Квесиешвили, 8. Акмал Рустамов (70. Нодир Камолов, 79), 14. Файзулло Қамбаров, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илҳом Юнусов, 44. Эркин Бойдуллаев (С), 55. Жасур Ҳасанов, 84. Неманья Йованович, 86. Воҳид Шодиев (10. Баҳриддин Ваҳобов, 69), 99. Алишер Юсупов (98. Бекзод Ғанижонов, 58).
Голлар: И.Юнусов (50), В.Шодиев (62).
Огоҳлантиришлар: А.Алиев (37), И.Бойдедаев (76) – В.Шодиев (38).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:21, 29.10.2016.
Ўқилди: 5221 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.