Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Ла лига. «Барселона» кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва 2-ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 10-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Гранада"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда каталонияликлар битта голли вазият яратишди. Луис Суарес жарима майдончаси чизиғи олдидан кучли зарба берди. Дарвоза бурчагига кираётган тўпни Очоа ажойиб сэйв орқали қайтаришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим бошида эса майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Рафинья жарима майдончаси ташқарисидан кучли ва аниқ зарба билан тўпни "тўққизлик"ка жойлаб қўйди.

Иккинчи 45 дақиқаликда "кўк-анорранглилар" томонидан йўлланган зарбаларни "Гранада" посбони Гильермо Очоа қайтаришга муваффақ бўлди. Шу боис, ўйинда кичик ҳисоб сақланиб қолди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барса" ўз очколарини 22тага етказди ва жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди. "Гранада" эса 3 очко билан сўнгги поғонани банд этиб турибди.

Ла лига, 10-тур
Барселона – Гранада 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 48 Рафинья.
Барселона – тер Стеген, Месси, Умтити, Динь, Суарес (Андре Гомеш, 71), Маскерано, Рафинья, Серджи Роберто, Ракитич, Неймар, Суарес (Пако Алькасер, 83).
Гранада – Очоа, Сонье, Ломбан, Рубен Везу, Силва, Перейра (Бога, 60), Агбо, Карсела-Гонсалес, Куэнка, Тораль (Серджи Сампер, 77), Кравец (Барраль, 72).
Огоҳлантиришлар: Силва (11), Тораль (73), Ломбан (79), Неймар (87), Рубен Везу (87).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:38, 30.10.2016.
Ўқилди: 13184 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.