«Атлетико» ҳужумчиси Янник Феррейра Карраско Испания чемпионатининг 10-тури доирасида «Малага»га қарши ўйинда (4:2) иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, бельгиялик футболчи "матрасчилар" сафида сўнгги 4та ўйинда 6та гол урди. Фақат Ла лига ўйинларини инобатга оладиган бўлсак, футболчи сўнгги 3та баҳсда 5та гол уришга муваффақ бўлди.