«Бавария» яримҳимоячиси Арьен Роббен диққат эътиборини футболга қаратаётганини маълум қилди.
«Руммениггеда отамнинг телефон рақами бор ва у исталган вақтда мени қаҳвага таклиф қилиши мумкин. Бироқ муҳими бу эмас. Асосий мақсад – соғлик ва яхши ўйин намойиш қилиш.
Мен ва «Бавария» бир-биримиз учун муҳимлигимизни биламиз. Шартномам 2017 йилда ниҳоясига етади. Бироқ айни пайтда шартнома – биринчи даражали иш эмас» - деди футболчи FourFourTwo хабарида.