«Бёрнли» дарвозабони Том Хитон «Манчестер Юнайтед»га (0:0) қарши ўйинда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.
Хусусан, бир вазиятда у Иброҳимовичнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини қайтарди.
«Орқамда икки ҳимоячи турганини билардим. Шунинг учун ҳам бироз олдинга чиқиб, масофани қисқартиришга ҳаракат қилдим. Зарбадан кейин тўп қўлимни синдиришига сал қолди!» - деди Хитон ВВС хабарида.