«Нью-Йорк Сити» клубининг ҳужумчиси Давид Вилья Испания терма жамоасидан чақирув олишни орзу қилаётгани ҳақида гапирди.
«Ҳозир бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас, олдинда бизни МЛС плей-оффининг муҳим ўйинлари кутмоқда.
Испания терма жамоаси ҳақида яхши ният қилмоқдаман, бу менинг орзум. Аммо ҳозир бу ҳақда ўйлашдан йироқман» - деди Вилья.
Эслатиб ўтамиз, Вилья 2014 йилдан буён Испания терма жамоасига чақирилмаяпти.