Москванинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Павел Погребнякнинг хотини Мария Погребняк-Шаталова 1 миллион рублга сотиб олган сумкаси билан тушган суратини Instagram’даги саҳифасига юклаб, ўз обуначиларини ҳайратга солди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Баъзи фойдаланувчилар футболчининг хотини ва унинг олдида суратган тушган қизга сумкаларида кучукчалар кўтариб юришни тавсия қилди.
Бошқа фойдаланувчилар эса қизларнинг ушбу харидини маъқулламади. Уларнинг фикрича, бундай тоифадаги сумкаларни 100 рублга сотиб олиш мумкин.