«Лилль» ҳимоячиси Жюльен Пальмьери ПСЖ ҳужумчиси Златан Иброҳимович ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Ҳеч ким Иброҳимовични соғинмаяпти. Франция чемпионатида бу йигитдан ҳамма нафратланган. У бизни мамлакатимизни бир тийинга олмаган.
Златан келганидан то кетгунча Лига 1 га лой чаплаган. Албатта, уни ўйини менга ёқарди, у жуда қобилиятли. Лекин инсон сифатида у менга ёқмайди. Уни кетганидан хурсандман» - деди Пальмьери.