Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Бэйл: «Реал» билан тузилган янги шартнома – амалга ошган навбатдаги орзу»

Баҳо:
+ | -

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл яқинда жамоаси билан тузган шартномасини 2022 йилгача узайтирди.

«Жудаям хурсандман. Бу ерга ғалаба қозониш ва муваффақиятга эришиш учун келгандим. Энди эса шартномани узайтирдим - бу амалга ошган навбатдаги орзу.

Чемпионатда ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишимиз мумкинлигига ишонаман. Тарих шуни кўрсатадики, британиялик футболчилар хорижда ҳар доим ҳам муваффақият қозонмаган. Бу ерда ўйнаш менга ёқади, шунинг учун ҳам шартномани 6 йилга узайтирдим.

Испан тилини мукаммал ўрганмоқдаман ва бу шартномани охиригача бажармоқчиман. Энг муҳими – қийинчиликларга бардош бериш. Нарсаларни йиғишитириб, жўнаб қолиш осон, аммо қолиб, курашиш учун ирода керак. Мен ҳар доим «Реал» учун курашаман» - деди Бэйл.

Манба: sports.ru
Киритилди: 19:29, 31.10.2016.
Ўқилди: 7200 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.