Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

АПЛ: 10-тур ҳайратлари

Баҳо:
+ | -

Англия премьер лигасининг 10-тур учрашувлари ҳам бўлиб ўтди. Унда бир қатор марказий ўйинларни кузатдик. Масалан, сўнгги бир неча ўйинда муваффақият қозона олмаётган “Манчестер Сити” сафарда йирик ғалабага эришди.

Шунингдек, Жозе Моуриньо шогирдлари беқарор ўйин намойиш этишмоқда. Бу турда улар ҳатто гол ура олишмади. “Ливерпуль” эса голларга бой ўйинда ғалаба қозонди. Конте одатдагидек яна 3 очко билан қайтди.

Жиругача ва Жирудан кейин

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси сафарда “Сандерленд” меҳмони бўлди ва қаттиқ қаршиликка дуч келди. Лондонликлар ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб туришганига қарамай, мезбонлар ҳам бўш келишмади. Лекин иккинчи бўлимда Жиру майдонга тушгач, “тўпчилар” “ўқдориси”ни топиб олгандек кетма-кет голлар уриб ташладилар.

29 октябрь. Сандерленд. "Стадиум оф Лайт" стадиони. 44322 томошабин. 
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).
“Сандерленд” – “Арсенал” - 1:4
Голлар:
Санчес, 19 (0:1). Дефо, 65 - пенальтидан (1:1). Жиру, 71 (1:2). Жиру, 76 (1:3). Санчес, 78 (1:4).

Ҳали ютқазмаган ягона жамоа

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси ўз уйида “Лестер”ни қабул қилди ва жанговар дуранг қайд этилди. Қайд этиш керак, шу пайтгача майдонга тушган жамоалардан фақатгина “Тоттенхэм” ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Бу ҳам ўзига хос статистика.

29 октябрь. Лондон. "Уайт Харт Лэйн" стадиони. 31868 томошабин. 
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир).
“Тоттенхэм” – “Лестер” - 1:1
Голлар:
Янссен, 44 - пенальтидан (1:0). Муса, 48 (1:1).

“Манчестер Сити” ўзига келди

“Вест Бромвич” жамоаси ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Охирги ўйинларда ғалаба нималигини билмай келаётган “шаҳарликлар” ниҳоят муваффақият қозонишди. Лекин бугун улар ЕЧЛ доирасида “Барселона”ни қабул қилишади. Кўрамиз...

29 октябрь. Вест Бромвич. "Хауторнс" стадиони. 22470 томошабин. 
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон).
“Вест Бромвич” – “Манчестер Сити” - 0:4
Голлар:
Агуэро, 19 (0:1). Агуэро, 28 (0:2). Гюндоган, 79 (0:3). Гюндоган, 90 (0:4).

Беқарор “Манчестер Юнайтед”

Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз уйида “Бернли” клубини қабул қилди ва ғалаба ё дурангга эришиш тугул, ҳатто бирорта гол ҳам ура олмади. Чунки рақиблар ҳам қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Балки Моуриньонинг ҳам вақти тугаётгандир...

29 октябрь. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 75325 томошабин. 
Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн).
“Манчестер Юнайтед” – “Бернли” - 0:0

“Ливерпуль” ўз услубида

“Ливерпуль” жамоаси сафарда “Кристал Пэлас” меҳмони бўлди ва ишончли тарзда ғалабага эришди. Аслида ҳар икки жамоа ҳам ғалабага ҳақли равишда ҳаракат қилди. Голларга бой ўтган драматик учрашувда мерсисайдликлар 3 очкони қўлга киритишди.

29 октябрь. Лондон. "Селхерст Парк" стадиони. 25628 томошабин. 
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем).
“Кристал Пэлас” – “Ливерпуль” - 2:4
Голлар:
Жан, 16 (0:1). Макартур, 18 (1:1). Ловрен, 21 (1:2). Макартур, 33 (2:2). Матип, 44 (2:3). Фирмино, 71 (2:4).

Конте пешқадамларга яқинлашмоқда

Турнинг яна бир марказий учрашувида “Саутгемптон” ўз уйида “Челси”ни қабул қилди ва мағлубиятга учради. Айтиш мумкинки, Конте шогирдларини энди тўхтатишнинг имкони бўлмайди шекилли.

30 октябрь. Саутгемптон. "Сент-Мэрис" стадиони. 31827 томошабин. 
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер).
“Саутгемптон” – “Челси” - 0:2
Голлар:
Азар, 6 (0:1). Диего Коста, 55 (0:2).

Қолган-қутганлар

29 октябрь. Уотфорд. "Викариж Роуд". 20022 томошабин. 
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).
“Уотфорд” – “Халл Сити” - 1:0
Гол:
Доусон, 83 – ўз дарвозасига (1:0).

29 октябрь. Мидлсбро. "Риверсайд" стадиони. 29600 томошабин. 
Бош ҳакам: Стюарт Атвелл (Нунатон).
“Мидлсбро” – “Борнмут” - 2:0
Голлар:
Рамирес, 39 (1:0). Даунинг, 56 (2:0).

30 октябрь. Ливерпуль. "Гудисон Парк" стадиони. 39574 томошабин. 
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер).
“Эвертон” – “Вест Хэм” - 2:0
Голлар:
Лукаку, 50 (1:0). Баркли, 76 (2:0).

31 октябрь. Сток-он-Тренте. "Британниа" стадиони. 26602 томошабин. 
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд).
“Сток Сити” – “Суонси” - 3:1
Голлар:
Бони, 3 (1:0). Раутлеж, 8 (1:1). Моусон, 55 – ўз дарвозасига (2:1). Бони, 73 (3:1).

Тур жазолари

10-турда ҳакамлар томонидан футболчиларга 41та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатилди.

10-тур: “энг, энг, энг...”

Энг кўп гол урган футболчилар
Вилфрид Бони – 2та (“Сток Сити”)
Жеймс Макартур – 2та (“Кристал Пэлас”)
Алексис Санчес – 2та (“Арсенал”)
Оливье Жиру – 2та (“Арсенал”)
Серхио Агуэро – 2та (“Манчестер Сити”)
Илкай Гюндоган – 2та (“Манчестер Сити”)

Энг тезкор гол
Вилфрид Бони – 3-дақиқа (“Сток Сити” – “Суонси”)

Энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакамлар
Ли Мэйсон – 7та (“Вест Бромвич” – “Манчестер Сити”)
Роберт Мэдли – 7та (“Тоттенхэм” – “Лестер”)

Энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам
Майкл Жонс – 0 (“Саутгемптон” – “Челси”)

Энг кўп томошабин
“Олд Траффорд” стадиони — 75325 томошабин

Энг кам томошабин
“Викариж Роуд” стадиони — 20022 томошабин

Голурарлар

8та
Диего Коста (“Челси”)

7та
Ромелу Лукаку (“Эвертон”)
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3)

6та
Алексис Санчес (“Арсенал”)

5та
Майкл Антонио (“Вест Хэм”)
Жермейн Дефо (“Сандерленд”, 2)
Тео Уолкотт (“Арсенал”)
Эден Азар (“Челси”, 1)

Автоголурарлар

Майкл Доусон (“Халл Сити”), Алфи Моусон (“Суонси”), Александар Коларов (“Манчестер Сити”), Мартен Стекеленбург (“Эвертон”), Бенжамин Ми (“Бернли”), Петр Чех (“Арсенал”), Патрик Макнейр (“Сандерленд”).

10-тур рамзий терма жамоаси (Telegraf версияси)

Том Хитон (“Бернли”, 2) - Виктор Мозес (“Челси”), Жоэль Матип (“Ливерпуль”), Майкл Кин (“Бернли”), Киран Гиббс (“Арсенал”) - Илкай Гюндоган (“Манчестер Сити”), Росс Баркли (“Эвертон”), Жо Аллен (“Суонси”, 2) - Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”, 3), Вилфрид Бони (“Суонси”), Алексис Санчес (“Арсенал”, 4).

10-турнинг энг яхши футболчиси (Telegraf версияси)

10-турнинг энг яхши футболчиси “Арсенал” футболчиси Оливье Жиру бўлди. Жуда муҳим учрашувда бу футболчи чиройли ва фойдали ўйин намойиш этди. Айнан у майдонга тушгач, дубль қайд этди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

10-тур ўйинлари

5 ноябрь, шанба
“Бернли” – “Кристал Пэлас”, соат 20:00
“Борнмут” – “Сандерленд”, соат 20:00  
“Вест Хэм” – “Сток Сити”, соат 20:00  
“Манчестер Сити” – “Мидлсбро”, соат 20:00  
“Челси” – “Эвертон”, 22:30  

6 ноябрь, якшанба
“Арсенал” – “Тоттенхэм”, соат 17:00  
“Ливерпуль” – “Уотфорд”, соат 19:15  
“Халл Сити” – “Саутгемптон”, соат 19:15  
“Суонси” – “Манчестер Юнайтед”, соат 20:00  
“Лестер” – “Вест Бромвич”, соат 21:30  

Манба: telegraf.uz
Киритилди: 15:40, 01.11.2016.
Ўқилди: 5877 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.