«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Легия» клубига қарши ўйиннинг 55-сониясида ҳисобни очди.
Натижада у «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги энг тезкор голи муаллифига айланди.
Олдинги рекорд Бенземага тегишли бўлиб, 83 сонияга тенг эди.