Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Зайниддин Зидан: «Легия» билан ўйин ғалати ўтди»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида бўлиб ўтган «Легия»га қарши ўйин (3:3) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Учрашувнинг бориши мени ҳайрон қолдирмади, бу ғалати ўйин бўлди. Бизга бирозгина нимадир етишмади. 2:0 ҳисобида олдинда бораётганингда тўхташга ҳаққинг йўқ. Биз эса айнан тўхтаб қолдик ва рақиб 3та гол урди. Бу менинг хатоим эди, лекин энг муҳими – биз ютқазмадик.

Мулоҳаза қилишимиз керак. Ҳисобда олдинда бораётганимизда ёпиқроқ ўйин қилишимиз керак эди, аммо ўтказиб юборилган гол бизга муаммолар туғдирди. Бугунги ўйинни унутиб, навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак.

Гуруҳ босқичининг сўнгги қисми янада қийинроқ кечади, лекин гуруҳни пешқадам сифатида якунлаш учун бизда ҳамон имконият бор. Бунинг учун қўлдан келган барча ишни қиламиз», – дейди Зидан.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:53, 03.11.2016.
Ўқилди: 7827 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик