Кириш Регистрация

Акинфеев антирекордини янгилашда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида Россиянинг ЦСКА клуби сафарда «Монако»га имкониятни бой берди (0:3).

Шу тариқа, армиячилар дарвозабони Игорь Акинфеев ЕЧЛ доирасида кетма-кет 41та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормоқда.

Уч йил аввал Пльзен шаҳрининг "Виктория"га қарши баҳсда (3:2) ўтказиб юборилган гол Акинфеев учун кетма-кет 17-ўйиндаги ўтказилган тўп бўлганди ва бу ЕЧЛдаги антирекорд сифатида қайд этилганди.

ПСВ клуби собиқ посбони Роналд Ватеррес ЕЧЛ доирасида кетма-кет 16та ўйинда гол ўтказган бўлса, «Панатинаикос» ва «Олимпиакос» клублари собиқ дарвозабони Антонис Никополидиснинг антирекорди 15та ўйинга тенг.

Ўшандан бери ЦСКА дарвозабони ўз антирекордини янгилашда давом этмоқда. Акинфеевнинг ЕЧЛ баҳсларида гол ўтказиш "анъанаси" 10 йил аввал бошланганди.

Куни кеча россиялик экстрасенс Алёна Орлова дарвозабонга ёрдам бериш мақсадида Акинфеевнинг сурати орқали уни "ўқиб" қўйганди. Аммо унинг ушбу иши ҳам посбонга ёрдам бермади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:12, 03.11.2016.
Ўқилди: 7344 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик