Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бокс. Энтони Жошуа ва Эрик Молина ўртасидаги чемпионлик жанги санаси маълум қилинди

Баҳо:
+ | -
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси IBF камари соҳиби Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби номи маълум бўлди.   Британиялик боксчи 10-декабр куни Манчестер шаҳрида америкалик Эрик Молинага қарши рингга чиқади. Ушбу баҳс Жушуа учун иккинчи ҳимоя жанги бўлади. Боксчи оҳирги маротаба жорий йилнинг июн ойида Доминик Бризилга қарши жанг олиб бориб фаолиятидаги 17-ғалабани қўлга киритганди.

2012-йилда бўлиб ўтган Лондон Олимпиядаси чемпиони саналадиган Энтони Жошуа ёш бўлишига қарамай Профессионал рингда ҳам ўз ўрнини топиб улгурди. 2013-йил катта рингдаги илк жангини ўтказган Жошуа, 2016-йилнинг 9-апрелида Чарлз Мартинни мағлуб этиб, супер оғир вазн тоифаси IBF камари соҳибига айланди. Шундан сўнг, июн ойида титул ҳимояси учун Доминик Бризилга қарши ринга чиқиб 7-раундда рақибини нокаутга учратди.

10-декабр куни бўлиб ўтадиган иккинчи ҳимоя жангида Жошуага рақиб бўладиган Эрик Молина профессионал рингда 28 жанг ўтказиб, уларнинг 25тасида ғалаба қозонган ва 3 бор мағлубият аламини тотиб кўрган. Ғалабаларинг 19тасини муддатидан аввал тугатган техаслик боксчи, бундан олдин ҳам титул учун рингга кўтарилган. 2015-йилда WBA камарига давогар сифатида Деонтей Уайлдерга қарши жанг ўтказган боксчи 9-раунда кучли зарба ўтказиб юбориб жангни давом эттира олмаганди.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, супер оғир вазн тоифаси IBF камари учун кечадиган Энтони Жошуа ҳамда Эрик Молина ўртасидаги жанг 10-декабр куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.              

 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 12:32, 03.11.2016.
Ўқилди: 5187 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.