Кириш Регистрация

Андрей Микляев: «Ҳали чемпионликни нишонлашга бироз эрта»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 28-тур ўйинлари доирасида чемпионат пешқадами "Локомотив" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлди. Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локо” футболчилари ўйиннинг 50-дақиқасида Марат Бикмаев томонидан пенальтидан киритилган гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашув якунлангач ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев қуйидагича фикр билдирди:

"Бугун қайд этилган натижадан хурсандман. Аммо намойиш этган ўйинимиздан унчалик кўнглим тўлди, дея олмайман. Сабаби бугун биз ўтган икки учрашувдаги каби ёрқин ўйнай олмадик. Бунга балки сўнгги пайтларда тез-тез ўйинлар ўтказаётганимиз сабабдир…

Бугун асосий таъқибчимиз очко йўқотди. Бундай ҳолатлар ҳар қандай жамоада ҳам бўлиб туради. Шу боисдан ҳали чемпионликни нишонлашга эрта, деган бўлардим. Зеро олдинда бизни дастлаб “Металлург”га қарши, сўнгра “Бунёдкор” билан жуда жиддий тўқнашувлар кутиб турибди. Агар кейинги баҳсларни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилсак, ўшанда бош мақсадимизга етган бўламиз", - дейди тажрибали мутахассис.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:33, 03.11.2016.
Ўқилди: 8393 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6420]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5278]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3572]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2660]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2253]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2193]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2163]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2159]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2098]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.