«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола яримҳимоячи Яя Туре ҳақида ўз фикрини маълум қилди.
«Бугун Яя билан суҳбатлашиб олдим, бироқ бу иккимизни орамизда қоладиган гап. У фейсбукда узр сўрабди, бундан хабарим бор. Бу Яя учун ҳам, клуб учун ҳам муҳим. Албатта бу ижобий ҳолат.
«Мидлсбро»га қарши ўйинда Туре майдонга тушадими? Яя барча машғулотларимизда иштирок этмоқда. Вазият ўзгармаган. Туре ҳақидаги саволларга жавоб берганман, ҳеч нарсани қўшимча қилолмайман», – деди Гвардиола.