Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

«Пахтакор» Элит ОЧЛда, «Насаф» ОЧЛ-2да иштирок этиши мумкин!

Баҳо:
+ | -

Элит Осиё Чемпионлар лигаси формати ўзгариши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Яъни мавсум-2026/2027дан бошлаб мусобақанинг гуруҳ босқичида иштирок этадиган жамоалар сони жами 32 тага етказилади (Ғарбда — 16 та, Шарқда — 16 та).

Янги форматда квоталар сони қандай тақсимланиши ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар пайдо бўлди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев маълумот бериб ўтди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга ишонилса, Элит ОЧЛ янги форматида квоталар сони фақат 12 та мамлакатга тегишли бўлади: Ғарб ва Шарқ минтақаларида 6 тадан.

Энг катта фойдани, кутилганидек, ўз минтақалари рейтингида етакчилик қилаётган Саудия Арабистони ва Япония олади. Уларга аввал бўлмаган плей-офф босқичи учун яна иккитадан йўлланма қўшилиши режалаштирилмоқда.

Минтақавий рейтингда 2-ўриндаги мамлакатлар (БАА ва Жанубий Корея) гуруҳ босқичи учун яна биттадан қўшимча ўринга эга бўлади. Шунингдек, 5-ўриндаги мамлакатлар (Ўзбекистон ва Австралия) ҳамда 7-ўриндагилар (Иордания ва Вьетнам) саралаш плей-офф босқичи учун биттадан йўлланма олади. Эътиборлиси, еттинчи ўриндаги мамлакатларда аввал бундай имконият бўлмаган.

Қизиғи шундаки, 6-ўриндаги мамлакатларга (Ироқ ва Малайзия) ҳеч қандай қўшимча берилмайди. Учинчи ва тўртинчи ўриндагилар (Қатар ва Таиланд, Эрон ва Хитой)нинг саралашдаги битта ўрни гуруҳ босқичига қўшиб берилди.

Яна бир бор таъкидлаш жоиз: бу ҳали расмий маълумот эмас ва эҳтимол, қўмита муҳокамаси учун тақдим этилган вариантлардан бири бўлиши мумкин. Расмий янгиликлар жума куни кутилаяпти.



Агар ушбу таклиф қабул қилинса:

— «Нефтчи» Элит Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олади (эски форматда ҳам шундай эди);

— «Пахтакор» мусобақани плей-офф босқичидан бошлайди: ғалаба қозонса — гуруҳ босқичига чиқади, мағлуб бўлса — ОЧЛ-2га тушади (эски форматда тўғридан-тўғри ОЧЛ-2да иштирок этиши керак эди);

— «Насаф» ОЧЛ-2 гуруҳ босқичида иштирок этади (эски формат бўйича ОФК мусобақалари йўлланмасини қўлга киритмаганди).

Албатта, бу ҳолат клубларда ОФК Чемпионлар лигаси лицензияси мавжуд бўлган тақдирдагина амалга ошади.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 17:10, 20.04.2026.
Ўқилди: 2672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик