Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг Германия чемпионатининг 10- турида "Гамбург"га қарши учрашувда (5:2) покерга эришди ва ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, мен ҳақиқитан ҳам бахтиёрман. Бу мен учун ўзгача кун бўлди. Бир неча ўйинлик ғалабасиз сериядан сўнг биз муҳим ғалабага эришдик.
Бир учрашувда биринчи марта тўртта гол урдим. Шунинг учун ҳакам ҳуштагидан сўнг тўпни эсталикка олиб қўйдим", - дейди габонлик футболчи.