"Арсенал" яримҳимоячиси Месут Ўзил ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида энг яхши ўйинчи деб топилди, дея хабар беради UEFA.com.
"Лудогорец"га қарши ўйинда 27 ёшли немис футболчиси биринчи бўлимда голли узатма оширди, 88-дақиқада са ҳисоб 2:2 бўлиб турган вақтда дарвозабон ҳамда икки ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб лондонликларга ғалаба келтирган голни урди.
Шу ғалаба эвазига Арсен Венгер шогирдлари ЕЧЛ плей-оффи йўланмасини муддатидан олдин қўлга киритишди.