"Милан" вице-президенти Адриано Галлиани клубдан кетган тақдирида ҳам унинг мухлиси бўлиб қолишини маълум қилди.
"Милан" - бу ҳаёт, мангу муҳаббат. Бу муҳаббатнинг чеки йўқ. Ҳозир ўз ишим билан машғулман, шу ишда эканман - вазифамни бажариб тураман. Кетганимдан сўнг ҳам "Милан" мухлиси бўлиб қоламан, севги ҳеч қаёққа йўқолмайди.
Директорлар келиб-кетаверади, "Милан" қолади. Клуб мен Сильвио Берлускони давридагидек яхши ўйнашда давом этаверади. Мен фақат ришилган 28 соврин ҳақида эмас, финаллардаги мағлубиятлар, иккинчи ўринларни ҳам эслаб тураман.
Умид қиламанки, клуб Европа футболининг чўққисига қайтади, аммо буни уддалаш ўта қийин бўлади. Бунга умид қиламиз, аммо "Барселона" ва "Реал"га рақобатчилик қилиш осон эмас", - дейди Галлиани.