Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лукас Праттонинг гапига кўра, бразилияликлар Мессидан қўрқади.
«Бразилияликлар Леога қарши ўйнаш осон эмаслигини жуда яхши билишади. Улар сал-пал қўрқишяпти. Балки кўпроқ ҳам қўрқаётгандир» - деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Бразилия – Аргентина ўйини пайшанба куни ўтказилади.