Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

«Навбаҳор» муваффақиятсизлигининг сабаби нимада?

Баҳо:
+ | -

Мавсумни бир текисда ўтказа олмаётган “Навбаҳор” клуби салбий натижалари туфайли бугунги кунда жар ёқасига келиб қолди. Наманганликлар турнир жадвалида 22 очко жамғариб, 15-ўринда боряпти. Охирги иккита ўйинни эса сафарда – “Бунёдкор” ва “Андижон” майдонларида ўтказади. Кўриниб турибдики, Олий Лиганинг доимий иштирокчиси илк марта Биринчи Лигага тушиб кетиш хавфи остида турибди. Чемпионат тугаётган бир пайтда эса яна бош мураббий алмаштирилди.

ҒОФУРОВ-ВОЛКОВ-БАЙРАМОВ

“Навбаҳор” олдинги мавқеини йўқотиб бораётганини кўриш ачинарли. Наманганда футболни қанчалик севишларини барчамиз яхши биламиз. У ерда мухлислар ниҳоятда талабчан. “Навбаҳор”нинг эса ўзбек футболида тутган ўрни катта. Афсуски, охирги пайтларда у ерда футболга бўлган эътибор пасайди. Буни клуб қайд этаётган натижалардан билиш мумкин. Мураббийларнинг қўнимсизлиги ҳам натижаларга ўз таъсирини кўрсатаётгани айни ҳақиқат. Узоққа бормасдан бу йилги вазиятга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, қишда “Навбаҳор”га Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинланганди. Раҳбариятда ҳам ўзгаришлар бўлганди, ўшанда. Мухлисларнинг эса янги мавсумда жамоадан умиди катта эди. Таркибга ҳам яхши савиядаги ўйинчилар жалб қилинганди. Бироқ дастлабки 6 та турдан кейиноқ Ғофуровга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ваҳоланки, натижа у қадар уятли эмасди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди. Ғофуровнинг вазифасини Александр Волков бажаришга киришди. Уни клубга айнан Рашид Абдулбекович таклиф этганди. Аммо Волковнинг клубдаги фаолияти ҳам узоққа чўзилгани йўқ. Биринчи давра якунланмасиданоқ ушбу мураббий ҳам “ҳайдалиш куйини чалди”. Ёзги танаффусгача Мустафо Байрамов жамоани бошқариб турди.

РАВШАН БОЗОРОВНИНГ КЕЛИШИ

Бу орада клубга яна янги раҳбар тайинланди. “Норин”да ишлаётган Даврон Каримов вице-президентликка ўтди. Иккинчи даврада эса айнан “Норин”ни бошқараётган Равшан Бозоровни “Навбаҳор”га бош мураббий қилиб олиб ўтди. Лекин Равшан Тошпўлатовичнинг Намангандаги фаолияти ҳам самарали чиқмади. Ғалабалардан кўра мағлубиятлар сони кўпайиб кетди. Клуб эса борган сари пастга шўнғишда давом этаверди. Натижада клубнинг Олий Лигада қолиши сўроқ остида қолмоқда. Очиғи, клубнинг бундай аҳволга тушиб қолиши ачинарлидир. Мухлислар эса клубнинг натижаларидан норози бўлаётгани ҳам табиий ҳол. Яқинда Қаршида “Насаф”га 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрагач, Даврон Каримов ва Равшан Бозоров бошчилигидаги мураббийлар штаби ишдан бўшатилди. Мана сизга мураббийлар қўнимсизлигининг давом этиши. Аслида клубда мураббий танлашда тўғри йўналишни ўзи йўқ. Бу борада “Навбаҳор”да мураббийлар борасида барқарорликнинг мавжуд эмаслиги ҳам кўриниб турибди. Шунингдек, йилда 3-4 марталаб мураббийларнинг ўзгартирилиши биринчи марта юз бераётгани йўқ. Бора-бора бундай ҳолат у ерда одат тусига айланиб қолаётгандек, гўё.

МЎМИНЖОНОВ«ҚУТҚАРУВЧИ»МИ?

Мавсум тугашига икки тур қолганида бош мураббийликка олиб келинган Илҳом Мўминжонов олдида клубни Олий Лигада сақлаб қолиш вазифаси турибди. Шу ўринда Илҳом Ибрагимович ҳақида ҳам бироз тўхталиб ўтсак, у футболчилик фаолияти давомида ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилганди. Мураббийликни бошлаганига эса ҳали кўп вақт бўлмади. Бунга қадар Мўминжонов “Пахтакор”нинг ёшлар жамоасига устозлик қилаётганди. Шунингдек, Биринчи Лигада “NBU-Осиё” жамоасига ҳам бош мураббийлик қилган. Умуман олганда, у асосан “Пахтакор” клуби тизимида ишлаб келаётганди. У биринчи бор Олий Лига клубини мустақил бошқаришга киришди. Лекин у жуда қалтис вазиятда “Навбаҳор”ни қабул қилиб олди. Негаки, жамоа лигани тарк этиши ҳам ҳеч гап эмас. Энди мураббийлар штабида Илҳом Мўминжоновга “Пахтакор”нинг ёшлар жамоасида ўзи билан бирга ишлаган Владимир Андреев ҳам ишлайди. Шунингдек, “Навбаҳор”нинг ёшлар жамоасида ишлаб келаётган ёш мураббий Дурбек Умаралиев ҳам Илҳом Мўминжоновга яқиндан ёрдам беради. Усмон Асқаралиев эса ёшлар жамоасини бошқаради.

ЎЗГАРИШЛАР САМАРА БЕРАДИМИ?

Мўминжонов ўзига ишонмоқда ва шу сабабли клубни Олий Лигада сақлаб қолишига ҳам кўзи етяпти. Акс ҳолда мавсум тугаётган маҳалда Наманганда иш бошлармиди? Олдинда эса “Бунёдкор” ҳамда “Андижон” жамоаларига қарши ҳал қилувчи учрашувлар кутмоқда. Мазкур беллашувларда жамоа ютқазмаслиги керак, аксинча ғалабалар зарур. Қолаверса, мабодо «Навбаҳор» 15-ўринни эгаллаган тақдирда ҳам ўтиш ўйинида Биринчи Лигадаги «Норин» клубига қарши тўп суриш эҳтимоли юқори. Наманганнинг Ҳаққулобод тумани жамоаси саналмиш «Норин» айнан Равшан Бозоровнинг собиқ клуби эканлигини инобатга олсак, Наманганнинг бош жамоасида лигада қолиш имконияти юқорилигини сезиш қийинмас.

Аммо, клуб лигада қолган тақдирда ҳам «Навбаҳор»даги мураббийлар қўнимсизлиги қачонгача давом этади? Намангандаги стадион эса ҳавас қилса арзийдиган даражада. Футболга бўлган эътибор ва шароит ҳам яхши даражада. Бироқ “Навбаҳор” жамоасидаги беқарорлик клубнинг мавқеига ҳам путур етказмоқда. Ҳозирда маҳаллий ишқибозлар юрак ҳовучлаб туришибди. Жамоанинг лигадан тушиб кетиши уларни ташвишга солмоқда. Кўрамиз, Мўминжонов клубни элитада олиб қолармикин? Барибир жамоа тубдан ислоҳотлар қилинишига муҳтож. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ

 

Маълумот учун:

«Навбаҳор»нинг Олий Лигадаги натижалари: 1992 — 5; 1993 — 3; 1994 — 3; 1995 — 3;  1996 — 1;  1997 — 3; 1998 — 3; 1999 — 3;  2000 — 6;  2001 — 4; 2002 — 6;  2003 — 3;  2004 — 3;  2005 — 6; 2006 — 7; 2007 — 8;  2008 — 13;  2009 — 14;  2010 — 9;  2011 — 6;  2012 — 12;  2013 — 11;  2014 — 7;  2015 — 8; 2016-…?

Манба: www.erudit-sport.uz
Киритилди: 16:23, 10.11.2016.
Ўқилди: 13553 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.