Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Абдулла Абу Зимъа: «Биз Ўзбекистондан хавфлироқ ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

Иордания терма жамоаси бош мураббийи Абдулла Абу Зимъа Ўзбекистон (0:1) терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида ўз фикрларини маълум қилди.

«Аввало, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Умуман олганда ҳар иккала жамоанинг савияси тубдан фарқ қилади. Ўзбекистон ЖЧ-2018га бориш учун даъвогар бўлиб турибди, тайёргарлиги ҳам маромида экан.

Иордания эса янги тайёргарлик босқичини бошлади. Жамоамиз авлодлар алмашуви жараёнини ўтказмоқда.

4 кун ичида иккинчи ўйинда майдонга тушдик. Ироқ билан (0-0) дуранг ўйнаган эдик. Айнан шу таркибдан яна фойдаландик. Жамоамиз футболчилари ҳали ёш, уларни тажриба орттириб олиши учун жалб қилгандик.

Шунга қарамасдан, биз Ўзбекистон билан рақобатлаша олдик ва уларга нисбатан хавфлироқ ўйнадик.

Афсуски Ўзбекистон ўз вазиятидан фойдаланиб гол урди ва ғалаба қозонди. Ўйлашимча, бугунги ўртоқлик ўйинидан ҳар иккала терма жамоа ҳам тажриба орттириб олди» - Абу Зимъа.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:41, 10.11.2016.
Ўқилди: 15736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6872]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2731]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2585]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2420]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2231]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2200]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2116]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2051]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2017]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик