Кириш Регистрация

Тошкентда болалар ва ўсмирлар футбол мураббийлари учун ФИФА курслари ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда болалар ва ўсмирлар футбол мураббийлари учун ФИФА халқаро ўқув курслари ўтказилди.

7 ноябрда бошланган ушбу ўқув дастури 11 ноябрь куни якунланди. Унда Республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 30 нафар болалар ва ўсмирлар футболи мураббийлари иштирок этди.

Семинарларни ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев ўтказди. Унга ЎФФ болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бўлими бошлиғи Шавкат Имомов ёрдам берди.

Семинар қатнашчилари ўқув курслари давомида ФИФА тақдимотлари билан танишдилар ва ҳар бир тақдимотдан кейин муҳокама ва дебатлар ўтказилди.

Ўқув дастури назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига киритди. Дастур якунида болалар учун футбол фестивали ташкил этилди.

2008 ва 2006 йилларда таваллуд топган 200дан ортиқ болалар ва қизлар ушбу фестивал ЎФФ сунъий қопламали майдонида ўтказилди. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:29, 11.11.2016.
Ўқилди: 11573 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6620]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5420]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3622]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2726]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2392]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2352]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2341]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2235]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2168]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2076]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.