Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» футболчилари шаънига айтилган сўзлари учун узр сўрамоқчи эмаслигини маълум қилди.
«Бундай воқеа юз берганидан афсусдаман. Маънавий жиҳатдан ўзимни ноқулай ҳис қилмоқдаман. Аммо ўз ишимни тўхтатмайман.
«Барселона»дан кечирим сўраш ниятим йўқ, чунки иккиюзламачи эмасман. Бироқ юз берган вазият мени хавотирга солмоқда. Сўнгги 3,5 йил ичида Испания футболидаги зўравонлик ҳолатларига қарши курашиб келганман» - деди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, «Валенсия» - «Барселона» (3:2) ўйинининг сўнгги дақиқасида каталонияликлар гол уришган ва уни нишонлаётган пайтда мухлислар томонидан уларга қарата турли буюмлар улоқтирилганди.
Тебас бу ишда футболчиларни айблаб, улар мухлисларни жиғига тегишган деб айтган, "Барселона" эса уни гапларидан норози бўлиб, мулозимни судга берганди.