Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

«Барселона» «Реал» фанатлари учун чипталар нархини оширди

Баҳо:
+ | -

«Реал» мухлисларини «Камп Ноу»да ўтадиган навбатдаги Эль-Классикода чипталар нархи ошганидан ҳафсаласи пир бўлди.

«Реал» фанатлари учун 600 чипта ажратилди, уларнинг ҳар бири 123 евро туради. Бундан ташқари, ажратилган ўринлар жуда баландда жойлашгани учун ҳам бу нарх мухлисларга қиммат туюляпти. Ваҳоланки, ўтган мавсумда чипталар 80 евродан сотилган эди.

Бу воқеа юзасидан «Реал» фанатлари Ла Лига раҳбариятигашикоят хати билан мурожаат қилишди.

«Бу ҳолатдан норозимиз. Юқори даромадга эга мамлакатлар аҳолиси испаниялик мухлисларга қараганда анча арзон нархда чипта олишади. Мисол учун, Англияда меҳмон жамоа мухлислари учун энг қиммат чипта 39 евро туради. Германияда эса бундан ҳам арзон» - деб ёзилган хатда.

«Реал» мухлислари учун «Атлетико»га қарши ўйин чипталарининг ҳам нархи кўтарилган. Эндиликда, «Висенте Кальдерон»га кириш учун мухлислар 90-100 евро тўлашига тўғри келади. Ўз навбатида, ўтган мавсумда «Атлетико» мухлислари ҳам «Сантьяго Бернабеу»га кириш чипталарини 70 евро туришидан норози бўлишган эди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:24, 11.11.2016.
Ўқилди: 14563 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6680]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4203]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3862]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3589]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3456]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2986]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2859]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2849]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2469]

Чемпионлар лигаси кейинги мавсумида иштирокини нақд қилиб қўйган клублар (фото) [2368]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.