Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Тайёрлов гуруҳлари 2000/2001. “Насаф” ёшлари финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Қарши шаҳридаги “Насаф” клуби қошидаги майдонларда давом этаётган Олий ва биринчи лига клублари футбол мактабларининг 2000/2001 йилларда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги давом этмоқда.

Бугун Элдор Мойлиев қўл остидаги 2000/2001 йилларда таваллуд топган футбол мактабимиз тарбияланувчилари мубораклик тенгдошлари билан ярим финалда баҳслашишди.

Жуда қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечган учрашувда жамоамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон Биринчилиги финалига йўлланмани қўлга киритди. Учрашувдаги жамоамизнинг ягона голини 73-дақиқада Сардор Тўраев киритди.

Финал йўлланмасини қўлга киритиш осон бўлмади. Ёш футболчиларимизда ғалабага бўлган иштиёқ, шаклланиб бораётган курашувчанлик, мураббийларимизнинг катта меҳнати бу ютуқни қўлга киритишда асосий омил бўлди.
Энди ёш футболчиларимиз финалда “Пахтакор” – “Бунёдкор” жуфтлиги ғолиби билан асосий соврин учун кураш олиб боради.
Жамомизга финал учрашувида ҳам омад тилаб қоламиз.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар, ярим финал

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 1:0 (0:0)

“Насаф” ФМ майдони. 10:00да

Бош ҳакам: Даулетбай Джалимов (Нукус), Ёрдамчи ҳакамлар: Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Саерсенов (Нукус), Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус), Назоратчи: И.В.Нехочин (Наманган)

Гол: Сардор Тўраев, 73’-1:0.

“Насаф”: 23.Абдувохид Неъматов, 4.Наврўз Саидов, 5.Беҳрўз Равупов (18.Алпомиш Миров 55), 7.Абдулла Мияссаров, 8.Шоҳмалик Комилов, 10.Жамшид Абдуллаев, 15.Нурбек Ботиров, 16.Жасур Жумаев (с), 20.Сардор Тўраев, 33.Нодир Эгамбердиев (28.Шахзод Эркинов 43).

Захира: 12.Амирбек Лутфуллаев, 14.Жавоҳир Шокиров, 22.Аббос Жумаев, 27.Наврўз Сафаров, 77.Абубакирризо Турдиалиев.

“Машъал”: 16.Раҳим Абдуқодиров (1.Дилшод Мустафоев 46), 18.Самандар Норқулов, 14.Ислом Асилбеков, 3.Нурулло Юлдашев, 5.Беҳрўз Шайдуллаев, 9.Алиёр Неъматов (26.Шуҳрат Раҳимов 46), 8.Отабек Одилжонов (с), 7.Жамолиддин Уралов, 6.Бекзод Ахмаджанов, 24.Давлатжон Мўминов, 17.Мубашир Валиев.

Захира: 20.Зоир Турсунов, 11.Абдумалик Норқобилов.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 14:45, 12.11.2016.
Ўқилди: 8270 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.