«Севилья» клуби футбол майдонида юрак хуружи туфайли оламдан ўтган ҳимоячиси Антонио Пуэрта хотирасига бағишлаб ўртоқлик ўйинини ўтказди.
2007 йил 25 август куни футболчи «Хетафе» клубига қарши ўйинда майдонга йиқилиб, кейинчалик касалхонада вафот этган эди.
Ўртоқлик ўйини учун Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби таклиф қилинди. Ўйиндан олдин жамоа сардорлари Карлос Тевес ва Висенте Иборра, шунингдек Пуэртанинг ўғли Айтор футболчини хотирасини ёдга олишди.
«Трофео де Антонио Пуэрта», 12 ноябрь
«Севилья» 3-4 «Бока Хуниорс»
Голлар:
0-1 Бенедетто, 25`
1-1 Нзонзи, 30`
1-2 Павон, 37`
1-3 Тевес, 60`
2-3 Колодзейчак, 83`
3-3 Вьетто, 90`
3-4 Тевес, 90+4`