Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Хуршидбек Норматов профессионал рингдаги учинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Пенсильвания штати Филадельфия шаҳрида 11 ноябрь куни профессионал бокс кечаси доирасида 10 та жанг ўтказилди. Шулардан бирида ўзбекистонлик Хуршидбек Норматов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Андижонлик 24 ёшли боксчи 6 раундлик беллашувда 35 ёшли АҚШ вакили Ленвуд Дойзерга қарши рингга кўтарилди. Норматов жанг давомида назоратни тўлиқ ўз қўлига олиб, рақибидан анча фаол ҳаракат қилди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан 60:54, 60:54, 60:54 ҳисобида ғалаба қозонди.

Профессионал рингда учинчи жангини ўтказган Норматов барчасида (1 тасида нокаут билан) зафар қучган.

Қайд этиш жоиз, Хуршидбек Норматов Fight Promotion промоутерлик компанияси билан 15 жангдан иборат шартнома имзолаган.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 13:02, 13.11.2016.
Ўқилди: 10459 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.