Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Чили терма жамоасига қарши ўйинда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиндан сўнг уругвайликлар ҳужумчиси Луис Суарес чилилик фанатларга беҳаё ишора қилгани маълум бўлди.
Энди у икки ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда уругвайлик фанатларга худди шундай ишора қилган Чили ҳужумчиси Эдуардо Варгас ҳам шундай жазога тортилган эди.