Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Флойд Мейвезер Москва вилоятида «Бокс академияси»ни очади

Баҳо:
+ | -

АҚШлик афсонавий боксчи — кичик Флойд Мейвезер шу йилнинг ноябрь ойи охирида Россиянинг Москва вилоятидаги Жуковка қишлоғида «Бокс академияси» номли бокс клубини очади.

Бу ҳақда «Бокс академияси» ҳиссадори ва лойиҳа ташкилотчиларидан бири Тимофей Кургин «ТАСС»га маълум қилди.«2017 йилда камида яна учта бокс клубини очишни режалаштиряпмиз. Узоқ йиллик режаларимизда заллар сонини 20–30 тага етказиш кўзда тутилган. Уларнинг барчаси йирик шаҳарлар ва вилоят марказларида очилади», – деди Кургин.

Лойиҳа ташкилотчилари – The Money Team (ТМТ) Russia кичик Флойд Мейвезернинг Москва вилоятидаги биринчи бокс клубига бир неча юз минг доллар сарфлайди.

Маълумот учун, 2015 йилда фаолиятини якунлаган собиқ спортчи профессионал рингда 49 та жанг ўтказиб, барчасида (26 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган. Шунингдек, кичик Флойд Мейвезер Атланта–1996 Олимпиадасининг бронза медали соҳиби саналади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:11, 17.11.2016.
Ўқилди: 5748 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.