Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Олий лига. «Бухоро» «бронза»дан деярли маҳрум бўлди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг ушбу мавсумида бронза медали учун кураш олиб бораётган "Бухоро" клуби 29-тур доирасидаги ўйинда ютқазиб қўйди.

Муборакда "Машъал" меҳмони бўлган бухороликлар иккита тўп фарқи билан имкониятни бой беришди. Иккинчи бўлимда Сардор Абдураимов томонидан урилган 2та гол муборакликларга ғалаба келтирди.

"Машъал" Бухорода бўлиб ўтган биринчи давра баҳсида ҳам ғалаба қозонганини инобатга олсак, муборакликлар "Бухоро"ни бронза медалларидан маҳрум қилган жамоа бўлганини таъкидлаш мумкин.

Якшанба куни "Насаф" Жиззахда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаса ҳам, "Буоро" билан очколар фарқини 3тага етказади ҳамда ўзаро ўйинда устунликка бўлгани боис (ҳар иккала ўйинда "Насаф" ғалаба" қозонган), қаршиликлар муддатидан аввал бронза медалини расмийлаштиришади.

Олий лига, 29-тур
МАШЪАЛ — БУХОРО - 2:0 (1:0)
Голлар: Сардор Абдураимов (42, 81)
Машъал: Жавоҳир Илёсов, Искандар Шойқулов, Ғиёс Комилов, Сардор Абдураимов, Мирзакамол Камолов, Ҳумоюн Муртазоев, Владислав Павленко, Марадона Сафаров, Андрей Деркач, Аваз Агалиев, Зафар Тўраев.
Бухоро: Асилбек Омонов, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов, Баҳодир Пардаев, Александр Мерзляков, Шавкат Муллажонов, Азиз Ибрагимов, Вадим Чемиртан, Руслан Мелзиддинов, Алишер Санаев, Максимилиан Фомин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:59, 17.11.2016.
Ўқилди: 5810 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.