"Шахтер" яримҳимоячиси Дарио Срна ва "Барселона" ўртасидаги музокаралар чўзилиб кетмоқда, дея хабар беради Sport.es.
Бунга хорватиялик 34 ёшли футболчининг бўлажак шартномаси муддати сабаб бўлмоқда.
Хабарга кўра, футболчи қисқа муддатли келишувга рози бўлмаяпти ва шартнома 2019 йилнинг ёзигача имзоланишини истамоқда. "Барселона" раҳбарияти унга "0,5+1" схемасидаги шартнома таклиф қилмоқда.