Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби ўз чиптасини Twitter орқали сотишга уринаётган мухлисини пайқаб қолиб, уни ўзи иштирокидаги уй ва сафар учрашувларига киришини 3 йилга тақиқлади.
«Юнайтед»нинг Европа Лигасидан жой олган «Фенербаҳче»га қарши сафар ўйини олидан ишқибоз ўз чиптасини пуллашга уринган. Бу хабар эса жамоа раҳбариятига қадар етиб келган.
Мавсум олдидан клуб ўз мухлисларини олиб-сотарлик масаласида огоҳлантирган бўлиб, бу иш билан шуғулланганлик учун 3 йилгача жазо чорасини кўришини маълум қилганди. Шундан келиб чиқиб, «МЮ» номидан олиб-сотарлиги аниқланган мухлисга шундай жавоб ёзилди:
«Сизнинг номингизга олинган чипта ижтимоий тармоқда сотилаётганини кўрдик. Чипталарни ноқонуний сотиш эса айтиб ўтилганидек тақиқланади. Сизнинг чиптангиз бекор қилинди. Энди сиз 3 йил давомида жамоамизнинг уй ва сафар учрашувларини кўришга киритилмайсиз».
Хабарда клубнинг бу қарори бир қатор футбол мухлисларининг норозиликларига сабаб бўлгани қўшимча қилинган. Улар катта пул сарфлаб, унинг учрашувларини кўришга борадиган клубларини паст кетишда айлаган.