Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ. «Арсенал» «Олд Траффорд»да сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 12-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда тўпни назорат қилиш бўйича устунлик "канонирлар" томонида бўлди, аммо мезбонлар 1-2 марта рақиб дарвозаси томон хавфли зарба беришди. Петр Чех ишончли ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимда Моуриньо шогирдлари босимни оширишди ва 69-дақиқада ҳисобни очишди. Ўйиннинг 69-дақиқасида ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида Погба етказиб берган тўпни Эррера жарима майдончасига узатди ва Мата 14 метрлардан дарвозанинг бўш бурчагига жойлади.

Шундан кейин манкунианликлар яхши ҳимоялана бошлашди, рақибга ҳужум ташкил қилиш имкониятини беришмади. "Канонирлар" бутун ўйин давомида "МЮ" дарвозаси томон аниқ зарба бера олишмади. Аммо ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Окслейд-Чемберлен ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва олис устун томон узатма берди. Жиру дарвозабон майдончаси чизиғи устида баланд сакради ҳамда бош билан кучли зарба берди.

Шу тариқа, "МЮ" муҳим ғалабани қўлдан чиқарди ва 19 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Арсенал" эса 25 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди.

АПЛ, 12-ТУР
Манчестер Юнайтед – Арсенал 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 68 Мата, 1:1 – 89 Жиру.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо, Жонс, Дармиан (Блинд, 64), Валенсия, Мата (Шнайдерлин, 85), Эррера, Кэррик, Погба, Марсьяль (Руни, 63), Рэшфорд.
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Женкинсон (Окслейд-Чемберлен, 83), Косьельни, Рэмзи, Коклен (Жака, 80), Уолкотт, Ўзил, Санчес, Эл-Ненни (Жиру, 73).
Огоҳлантиришлар: Санчес (16), Дармиан (25), Мата (69), Рэмзи (86), Жака (90), Руни (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:28, 19.11.2016.
Ўқилди: 7038 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.