«Галатасарой» яримҳимоячиси Уэсли Снейдер «Милан» клубида ўйнаш нияти борлигини маълум қилди.
«Интер»га боримни берганман, қалбимни бағишлаганман, аммо ҳаммаси яхши тугамади. Ўзимни ерга урилгандек ҳис қилганман.
Болаликдан «Милан»да ўйнашни орзу қилганман. Агар Италияга қайтадиган бўлсам, айнан «Милан» клубига ўтишни ҳохлардим.
Аввалроқ «Ювентус»га ўтишим ҳам мумкин эди. Бироқ Италия мен учун ё «Интер», ё «Милан» - деди Снейдер La Gazzetta dello Sport хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Снейдер «Интер»да тўрт мавсумни ўтказган ва жамоа билан «требл»ни қайд этган эди.