Испаниялик Рамирес ёки «Снайпер» ғалати қилиғи учун 9 йилга қамалди.
2014 йилда Рамирес «Реал» қароргоҳи яқинида автомашинасида ўтирган ҳолда снайпер милтиғининг оптик мўлжаллагичидан футболчилар, раҳбарлар ва мураббийларни нишонга олиб, суратга туширган.
Хусусан, у Криштиану Роналду, Гарета Бэйл, Иско, Марсело, Серхио Рамос, Карима Бензема, мураббий Карло Анчелотти ва президент Флорентино Пересни мўлжаллагич орқали суратга тушириш билан шуғулланган.
«Реал» қўриқчилари буни пайқаб қолиб, полицияга хабар беришган. Рамирес қўлга олинганидан сўнг, уни компьютерида кўплаб машҳур шахсларнинг мўлжаллагич орқали туширилган фотосуратлари топилган.
Суд қарорига кўра, снайперлик қуролини ноқонуний сақлаганликда айбдор деб топилган Рамирес 9 йилга қамалган.
Рамирес суд маҳкамасидан сўнг: «Мен Криштиану ва Пересни ўлдирдим. Хавфсизлик бўйича жиддий камчиликлар борлигини кўрсатдим» - деган.