Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри 2-3 Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

УЗРEПОРТ ТВ телеканали Испания чемпионати трансляция ҳуқуқини харид қилди

Баҳо:
+ | -

УЗРEПОРТ ТВ телеканали футбол мухлислари учун яна бир ажойиб хушхабарни эълон қилади.

Испания чемпионати футбол учрашувлари республикамизнинг миллионлаб футбол мухлисларининг диққат-марказида туради. Дунйодаги энг кўп мухлисларга эга бўлган “Барселона” ва “Реал” каби клублар ҳам айнан Испания чемпионати — Ла лигада иштирок этади.

Миллионлаб ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг талаб ва истакларини инобатга олиб, УЗРEПОРТ ТВ телеканали Испания чемпионати ўйинларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб трансляция ҳуқуқини харид қилди.

УЗРEПОРТ ТВ телеканали Ла лига ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида лицензион тарзда намойиш қилувчи ягона телеканал бўлиб, футбол мухлисларимиз Ўзбекистон телевидениеси тарихида илк марта Испания чемпионати ўйинларининг лицензион трансляциясини УЗРEПОРТ ТВ телеканали орқали икки аудиойўлакчада - параллел ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.

Тез кунларда ҳар шанба, якшанба кунлари УЗРEПОРТ ТВ телеканали Ла лиганинг қолган 25та туридан ўрин олган қизиқарли баҳсларни сиз мухлислар эътиборига “жонли” тарзда намойиш қилишни бошлайди. Айни пайтда Испания чемпионати ўйинлари трансляциясини амалга ошириш бўйича техник созлаш ишлари олиб борилмоқда.

УЗРEПОРТ ТВ телеканалида сюрпризлар мавсуми давом этади!

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 11:47, 21.11.2016.
Ўқилди: 26213 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.