Лиоенль Мессига "Барселона" билан шартномасини бекор қилиш учун 100 миллион евро ваъда қилган клуб "Манчестер Юнайтед" бўлиб чиқди.
Marketingdeportivomd.com хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ва аdidas фирмаси Мессини оғдириш акциясини биргаликда ўйлаб топишган.
Хабарда айтилишича, немис фирмаси "МЮ"нинг муваффаққиятсиз ўйинларидан ташвишда ва бренднинг оммавийлиги йўқолаётганидан хавотирда. Аdidas раҳбарларининг фикрича, Мессини сотиб олиш билан буларнинг баридан қутилиш мумкин.
Аргентиналик футболчи компания юзи ҳисобланади ва 100 миллион евро миқдоридаги бонус билан Мессининг шартномасини бекор қилдирмоқчи.
Шунингдек, Adidas агар Месси "МЮ" таклифини қабул қиладиган бўлса, футболчига бир умрлик шартнома таклиф қилиши мумкин.