Кириш Регистрация

Раньери: «Лестер» хавфли ҳудудга яқинлашиб қолди, бунга чора кўришимиз шарт»

Баҳо:
+ | -

«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери жамоасини 14-ўринга тушиб қолганидан хавотирда эканини билдирди.

«Ўтган мавсумда доимий равишда орқага ўгирилиб, таъқибчиларни кузатиб боргандик. Бу мавсумда ҳам шундай қилишга мажбурмиз, чунки хавфли ҳудудга яқинлашиб қолдик.

Бунга чора кўришимиз шарт, чунки АПЛни тарк этишни ҳаёлгаям келтирмаяпмиз.

Мен жамоанинг руҳияти ва ўйинидан мамнунман. Фақатгина натижалар қониқтирмаяпти.

Бироқ бундай руҳият билан уларни ҳам тез орада яхшилаб олишимизга ишонаман» - деди Раньери Mirror хабарида. 

Манба: championat.com
Киритилди: 22:24, 21.11.2016.
Ўқилди: 3856 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.