Қозоғистон футбол федерацияси бош котиби Қаниш Аубакиров терма жамоа бош мураббийи Талгат Байсуфиновнинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Янги бош мураббий бўйича ҳеч қандай иш олиб борилмаяпти. Хорижлик мутахассисни терма жамоага келиши ҳақидаги гаплар асоссиз. Талгат Байсуфинов жамоада бош мураббий бўлиб қолади» - деди Аубакиев sports.kz хабарида.
Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши гуруҳида 4 ўйинда 2 очко жамғариб, сўнгги ўринда бормоқда.