Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

"Қўқон-1912" мавсумни ғалаба билан якунлади

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг сўнгги турида "Қўқон-1912" "Олмалиқ" билан беллашди.

Бу икки жамоа сўнгги тур олдидан Олий лигада қолиш вазифасини уддалаб бўлишганди. Лекин мазкур ўйиндаги муваффақият жамоамизга ўтган йилги натижани такрорлаш учун етарли бўларди. Хабарингиз бор, ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси чемпионатни 12-ўринда тугатган эди.

Жамоамизнинг илк хавфли ҳужуми 5-дақиқада вужудга келди. Аммо бир қатор вазиятлардан футболчиларимиз фойдалана олишмади.

20-дақиқада Тимур Усмонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди – 0:1.

21-дақиқада Иброҳим Раҳимов жарима майдончасида бир қатор ҳимоячиларни алдаб ўтиб, зарба берди. Дарвозабон тўпни аранг қайтариб қолди.

24-дақиқада майдон эгаларида ҳисобни тенглаштириш учун яхши итмкониятга эга бўлишганди. Меҳмонлар посбони Хонимқулов жарима майдончаси ичида Отақўзиевни чалиб йиқитди. Ҳакам пенальти белгилади. Собир Ҳамидовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўп ҳам омад келтирмади.

Кетма-кет ушюутирилган ҳужумлар 40-дақиқада самара келтирди. Бурчакдан оширилган тўпдан кейин Суҳроб Бердиевнинг зарбаси голга айланди – 1:1.

Иккинчи бўлим ҳам жамоамизнинг ҳужумлари остида бошланди.

53-дақиқада майдон эгалари олдинга чиқиб олишди. Узоқ давом этган комбинацияни Жавоҳир Сиддиқов ажойиб зарбаси билан якунига етказди – 2:1. Ўтган учрашувда ҳам Сиддиқов рақиб дарвозасини ишғол этганди.

Голдан сўнг вакилларимиз ҳужумкорликни тўхтатишмади. Натижада рақиб дарвозаси олдида бир қатор вазиятлар вужудга келди.

73-дақиқада Сиддиқовнинг узоқ масофадан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

81-дақиқада ҳисобни оши риш учун қулай имконият вужудга келди. Иброҳим Раҳимов кетма-кет бир неча мата рақиб дарвозасига зарба берди. Лекин унинг барча зарбалари мўлжалга аниқ етиб бормади.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни ўзгаритиш учун бир нечта вазият юзага келди. Аммо мухлисларга бошқа гол кўриш насиб этмади.

Натижада мавсумни ғалаба билан якунлаган жамоамиз чемпионатни ўтган йилдаги каби 12-ўринда якунлади.

Олий лига
30-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 2:1 (1:1)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Ж. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.
Голлар: Суҳроб Бердиев 40, Жавоҳир Сидиқов 53. – Тимур Усмонов 18.
Амалга оширилмаган пенальти: Собир Ҳамидов 25 (устун)
«Қўқон-1912»: 12. Азиз Ашуров, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев (6. Баҳодир Акрамов -77), 14. Аваз Маматхўжаев (17. Азиз Тўхтабоев-46), 26. Ойбек Рустамов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов (4. Миржалол Қурбонов -61), 75. Иброҳим Раҳимов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Жавоҳир Сиддиқов.
Захира: 1. Руслан Матниязов, 15. Маъруф Зокиржонов, 20. Достон Турсунов, 49. Шохрух Холматов.
«Олмалиқ»: 16. Умид Хонимқулов, 3. Саидкомил Акбаров, 4. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6. Раҳматилло Бердимуродов, 13. Отабек Валижонов (11. Зохир Пиримов -65), 14. Дониёр Исмоилов, 17. Муҳаммад Исаев, 23. Тимур Усмонов (9. Мўйдин Мамазулунов -68), 33. Ойбек Нурбоев, 94. Хуршид Мухторов, 99. Шоҳназар Норбеков (47. Яҳё Рўзиев-78).
Захира: 87. Акмал Ортиқов, 21. Дониёр Усмонов, 25. Достон Абдураҳмонов, 53. Бехзод Мирзамуротов.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 17:45, 22.11.2016.
Ўқилди: 6530 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.