Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўзбекистон боксчилари — ёшлар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг тўрт вакили Санкт-Петербургда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги ярим финалига чиқди.

Санкт-Петербургда (Россия) 17−26 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги V жаҳон чемпионатининг (AIBA Youth World Boxing Championships) еттинчи куни ўз якунига етди. Дунёнинг 63 давлатидан 350 нафардан зиёд спортчилар турнирга ташриф буюрган бўлса, фақатгина 40 боксчи, жумладан тўрт нафар Ўзбекистон вакили ярим финал босқичига етиб келди.

56 кг гача вазн тоифасида 18 ёшли Шунқор Абдурасулов чорак финалда у Хитой вакитли Цзэн Цзянь Минга қарши рингга чиқди. Финал раундидан рақибидан яққол устун келган Абдурасулов ҳакамлар қарори билан 3:2 ҳисобида ғолиб чиқди. Ярим финалда у америкалик Марк Кастро билан беллашади.

Ўсмирлар ўртасида амалдаги Осиё чемпиони Билолбек Мирзараҳимов (60 кг гача) ярим финалга чиқиш учун Россия боксчиси Беслан Хамзаев билан куч синашди. Куннинг энг яхши боксини намойиш этган Мирзараҳимов 5:0 ҳисобида яққол ғолиб бўлди. Финал учун кечадиган баҳсда Билолбек туркиялик Нежат Экинжи билан жанг олиб боради.

Ўсмирлар ўртасида Осиё вице-чемпиони Отабек Холматов (52 кг гача) Доминикан вакили Луис Рейналдни уч раунд якунига кўра 4:1 ҳисобига мағлубиятга учратди. Ярим финладаги унинг рақиби япониялик Хаято Цуцуми бўлади.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби Шоҳруз Раҳимов (91 кг гача) англиялик Льюис Вильямс билан учрашиб, 4:1 ҳисобида устун келди. Унинг навбатдаги жанги россиялик Владимир Узунянга қарши кечади.

Осиё чемпионати бронза медали соҳиби Шохруҳбек Рустамов (75 кг гача) германиялик Везир Агирман билан яхши жанг олиб борди. Бироқ 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Манба: gazeta.uz
Киритилди: 12:07, 24.11.2016.
Ўқилди: 7793 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.