Кириш Регистрация
13/03 01:00 Арсенал 2-2 ПСВ
13/03 01:00 Астон Вилла 3-0 Брюгге
13/03 01:00 Атлетико 1-0 Реал Мадрид
15/03 00:45 Женоа - Лечче
15/03 01:00 Лас-Пальмас - Алавес
15/03 18:00 Вальядолид - Сельта
15/03 19:00 Монца - Парма
15/03 19:00 Удинезе - Верона
15/03 20:00 Эвертон - Вест Хэм
15/03 20:00 Ипсвич - Ноттингем Форест
15/03 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
15/03 20:00 Саутгемптон - Вулверхэмптон
15/03 20:15 Мальорка - Эспаньол
15/03 22:00 Милан - Комо
15/03 22:30 Вильярреал - Реал Мадрид
15/03 22:30 Борнмут - Брентфорд

Минскнинг «Динамо» клуби хайрия мақсадларида Роналдунинг футболкасини аукционга қўйди

Баҳо:
+ | -

Минскнинг «Динамо» клуби Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг дастхатли футболкасини аукционга қўйишга қарор қилди, деб хабар беради «Прессбол».

Футболкани сотишдан тушган маблағ 5 ёшли қизалоқ Владислава Малашкони даволаш учун сарфланади. Унда остеосаркоманинг 4-даражаси – суяк тўқималарининг хавфли саратон касаллиги аниқланган.

Владиславани Германиядаги шифохонага қабул қилишга рози бўлди, бироқ уни даволаш учун 207 минг евро маблағ зарур.

Роналдунинг дастхатли футболкасини Евро-2016 гуруҳ босқичидан ўрин олган Венгрия - Португалия (3:3) ўйинидан кейин беларуслик ҳакам Алкесей Кулбаков қўлга киритган.

«Қизиқ ҳолат юз берди. Венгрия – Португалия ўйинидан сўнг ҳакамлар хонасига Португалия терма жамоасининг вакили кириб, бизга миннатдорчилик билдирди ва португалияликларнинг футболкаларини топширди. Сўнгра бош ҳакам Мартин Аткинсондан сариқ ва қизил карточкаларга дастхат тушириб беришни илтимос қилди.

Мартин эса, хўп, у ҳолда келишамиз, биз сизларга дастхатли карточкалар, сиз эса Криштиану Роналдунинг дастхатли футболкаларини берасиз деди. Хуллас, уйга футболка билан қайтдим» - деди Кулбаков.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:33, 24.11.2016.
Ўқилди: 5724 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.