"Атлетико" президенти Энрике Сересо жамоанинг ўйини инқирозда эканлиги ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини маълум қилди.
Диего Симеоне шогирдлари Испания чемпиогнатининг 12-туридан сўнг 6-ўринда боришмоқда.
"Атлетико" инқирозда? Мен доим шундай инқирозда бўлишни истардим. Ҳа, мен жамоанинг 6-ўринда турганидан афсусдаман, аммо бу ўрин унинг салоҳиятига тўғри келмайди. Олдинда чемпионатнинг ярми турибди. Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман: ҳозир бизда "Атлетико" тарихидаги энг яхши жамоа бор. Бизда ўйинимизга ва тизимимизга мослашиб олган мураббий бор. Бундан ташқари ажойиб мухлисларимиз бор", - дейди Сересо