"Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛнинг 13-турида "Челси"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз жамоаси ўйинига яхши баҳо берди.
"Агар ўйинн таҳлил қилсак, биз яхшироқ ўйнадик. Биз яхши футбол кўрсатдик, аммо икки вазиятда гол ўтказиб юбордик. Биз танаффус олдидан ва иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юбордик.
Биз афсусдамиз, аммо кўрсатган ўйинимиздан хурсанд бўлишимиз керак, чунки биз ажойиб жамоага қарши ўйнадик", - дейди Почеттино.